Ўзбекистон | 12:24 / 18.01.2021
13704
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда авиакасса раҳбари ушланди. У фирибгарликда гумонланмоқда

2021 йил 13 январь куни Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: IIV.uz

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабарига кўра, тадбир давомида Тошкент шаҳри Шота Руставели кўчасида жойлашган “Ҳумо транс” авиакасса раҳбари К.Е. ушбу авиакассада фуқаро М.З.ни алдаб, пандемия шароитида чет давлатга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб беришига ва шу ҳужжатга асосан Россияга бемалол бориши мумкинлигига ишонтириб, унинг 1450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари давомида фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 АҚШ долларидан жами 94 800 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро К.Е.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у қамоққа олинган. 

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид