Ўзбекистон | 15:52 / 18.01.2021
2932
1 дақиқада ўқилади

Янги миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси ташкил этилади

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳудудларида экотуризмни ривожлантириш мўлжалланмоқда. Бу ҳақда 2021 йилдаги давлат дастури лойиҳасида айтилган.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

  • “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи, “Оқтоғ (Томди)” давлат қўриқхонаси ташкил этиш;
  • “Жанубий Устюрт”, “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғлари, Судочье-Акпетки давлат буюртма қўриқхонасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва экотуризмни ривожлантириш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2021 йил 1 декабрь, масъуллар - Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Давлат солиқ қўмитаси қошидаги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид