Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда қор кураш вақтида 60дан кўпроқ киши ҳалок бўлди
Японияда ёғган қалин қор йўлларда тирбандликларга ва ўз уйларини қордан тозалаш вақтида 60дан кўпроқ кишининг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда мамлакатнинг давлат ерлари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазири Кадзуеси Акаба маълум қилди.
Ёмон об-ҳаво мамлакатнинг шимолини қамраб олган. Жумладан, Хонсю ва Хоккайдо оролларида декабрдан бери қор ёғиши тўхтамаяпти.
Ушбу ҳудудларда қор билан курашга кучлар етмаяпти. Ҳукумат жабрланган ҳудудларга тезкор молиявий ёрдам кўрсатишга ваъда берган.
“Давлат тезда зарур ҳисоб-китобларни қилиб, қорни хавфсиз тозалашда ёрдам кўрсатади. Биз қор кураш вақтида ҳалок бўлганлар кўплигидан жуда ташвишдамиз”, деб айтган вазир.
Акабнинг таъкидлашича, жорий йилда ёмон об-ҳаво қурбонлари сони 2017-2018 йилларда кузатилган серқор қишдагидан ошиб кетган. Унинг айтишича, ҳалок бўлганлардан аксариятини кекса ёшлилар ташкил қилмоқда. Улар кўчаларни, ўз уйлари томини қордан тозалаш вақтида жароҳат олишган ёки қор уюмлари остида ҳалок бўлишган.
Японияда кучли қор ёғиши 2020 йил декабрида бошланган ва ҳозирги кунгача давом этмоқда. Бундай аномал ёғингарчилик йўлларда ҳаракатланишнинг ва электр таъминотининг издан чиқишига олиб келган. Ўлимлар сонини минималлаштириш мақсадида баъзи префектуралар ҳарбийларга мурожаат қилиб, ёрдам беришни сўрашган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025