Ўзбекистон | 12:35 / 22.01.2021
19021
1 дақиқада ўқилади

Вобкент туманига янги ҳоким тайинланди

Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда Вобкент тумани ҳокими лавозимига Фарҳод Умаров тайинлангани маълум қилинди.

Фарҳод Умаров 2020 йилнинг август ойи охирларида Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, сўнг Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилди. Ундан аввал Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, Вобкент тумани ҳокими лавозимида Баҳодир Бафоев ишлаб келаётганди. 

Бундан олдин, инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид