Жамият | 14:31 / 23.01.2021
9043
2 дақиқада ўқилади

Россияда оғир вазиятда қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди - ТИВ

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2021 йил 19 январь куни Москва вилояти Таълим вазирлигининг Дмитровск шаҳар округи бўйича Васийлик ва ҳомийлик бошқармасидан онаси М.К.нинг вафоти туфайли оғир вазиятда қолган, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси Х.И. (2014 йил туғилган) ҳақида ахборот олинган.

Қайд этилишича, элчихона томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вояга етмаган фуқарони ватанга қайтариш масаласи ишлаб чиқилди. Хайрия маблағлари ҳисобидан Uzbekistan Airways АЖнинг «Москва-Тошкент» йўналишидаги рейсга авиачипта сотиб олинган. 

“Х.И.нинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, уларга вояга етмаган ватандошимизнинг республикага қайтиб келиш санаси ва вақти маълум қилинди. Х.И.ни аэропортда Ўзбекистон васийлик органлари вакиллари томонидан кутиб олиниши ҳақида келишувга эришилди”, - дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 22 январь куни Х.И. Uzbekistan Airways АЖ борт кузатувчилари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга учиб келган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид