Жаҳон | 21:52 / 26.01.2021
2010
1 дақиқада ўқилади

Колумбияда коронавирус қурбонлари хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилинди

26 январда Колумбия президенти Иван Дуке мамлакатда коронавирус пандемиясидан вафот этган 51 мингдан кўпроқ киши хотирасига 3 кунлик мотам эълон қилди.   

Фото: REUTERS/Luisa Gonzalez

Аввалроқ шу куни Колумбия мудофаа вазири Карлос Олмес Трухило 70 ёшида коронавирусдан вафот этгани маълум қилинган.

“Мен коронавирусдан вафот этган барча колумбияликлар ва вазир Карлос Олмес Трухило хотирасига фармон имзоладим. Бизда 3 кунлик мотам бўлади ва биз ушбу касаллик сабабли бизни тарк этганларга ҳурмат бажо келтирмоқчимиз”, деб айтган Дуке La FM радиостанцияси эфирида.

Таъкидланишича, Колумбия мудофаа вазири 12 январда коронавирусга мусбат тест топширган. Шундан кейин Трухило даволанишни бошлаган, бироқ шунга қарамай, касаллик асоратлари оқибатида вафот этган. 

Охирги маълумотларга кўра, Колумбияда коронавирусга чалинганлар сони 2 млндан, вафот этганлар сони эса 51 мингдан ошиб кетди.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид