Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича 12-суд мажлиси бўлиб ўтди
25 январ куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаган Гулжаҳон Йўлдошева иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Судда гувоҳларнинг молиявий масалалар ва коронавирусдан вафот этган бемор ўлими юзасидан кўрсатмалари тингланди. Бу хақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Суд мажлисида Д.Умаров, Л.Ҳамдамовалар молиявий айбловлар бўйича, Ф.Гавҳаров, Диана Талгат қизи, М. Мирзаёров, М.Юнусхўжаева ва A. Музаффаровалар эса марҳум Ф. Рустамовнинг ўлими ҳолати юзасидан кўрсатма берди.
Судга қўшимча гувоҳлар жалб этилиши бўйича илтимоснома киритилди. Кейинги суд мажлиси 1 февралга белгиланди.
Kun.uz суд жараёнларига дахл қилмаслик бўйича суд талабига асосан, жараённинг матн шаклидаги шарҳини тақдим этмаяпти. Мажлиснинг тўлиқ видеосини Kun.uz'нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Бу ишга доир бошқа хабарларга ушбу ҳавола орқали ўтинг.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024