Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford Хитойда Mustang Mach-E электромобилларини ишлаб чиқаради
АҚШда ушбу электромобил сотуви яқинда йўлга қўйилган бўлиб, унинг нархи 49,7 минг доллардан бошланади.
Американинг Ford Motor компанияси Хитойда маҳаллий харидорлар учун Mustang Mach-E электр кроссоверларини ишлаб чиқаради, дейилади компания матбуот хизмати хабарида.
Хитойда ишлаб чиқарилган Mustang Mach-E электромобиллари сотуви йил охиригача бошланиши режалаштирилган. АҚШда ушбу электромобил сотуви яқинда йўлга қўйилган бўлиб, унинг нархи 49,7 минг доллардан бошланади. Ford электромобил Хитой бозорида неча пулдан сотувга чиқиши ҳақида маълумот бермаган.
2020 йилда Хитойда Ford автомобиллари сотуви аввалги йилдагига нисбатан 6,1 фоизга ўсиб, 602,6 минг донани ташкил этди.
Аввалроқ Хитой Mustang автомобилларини қиммат нархда импорт қиларди. Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши эвазига Ford транспорт харажатлари ва божхона тўловларига сарфланадиган маблағни тежаб қолади.
Ўтган йил мартда Ford Хитойда Lincoln автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлаганди.
Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025