Ўзбекистон | 19:07 / 03.02.2021
5968
2 дақиқада ўқилади

«60 минг километрдан зиёд йўллар таъмирталаб ҳолатда» — Автомобиль йўллари қўмитаси

3 феврал куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида йўл хўжалиги тизимидаги муаммолар, ҳудудларда йўл ва кўприкларнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани билан боғлиқ масалаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Назаров республикада фойдаланишда бўлган автомобиль йўллари, уларга ажратилган маблағлар, таъмирланган ва таъмирга муҳтож йўллар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда республикада жами 184 174 км автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари – 42 869 км.ни;
  • ички хўжалик йўллари – 116 560 км.ни;
  • идоравий йўллар – 24 745 км.ни ташкил этади.

«2020 йилда жами 5,1 трлн сўм миқдорида автомобиль йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилиб, 6 442,6 км автомобиль йўллари қайта қурилди ва таъмирланди», дея маълум қилди қўмита масъули Шуҳрат Назаров.

Унинг қўшимча қилишича, 60 минг км.дан зиёд таъмирталаб ички хўжалик йўллари йўллар мавжуд. 

«Бугунги кунда 60 минг км.дан зиёд таъмирталаб ички хўжалик йўллари йўллари бор, буни тан олиш керак. 2021 йилда эса 4,5 трлн сўм маблағ ўзлаштирилади ҳамда 3 935,8 км автомобиль йўллари қайта қурилади ва таъмирланади», дея таъкидлади Шуҳрат Назаров.

Транспорт прокуратураси йўл ва кўприклар қурилишидаги жиноятлар ҳақида маълумот берди

Таъмирга муҳтож йўлларнинг қайсилари биринчи бўлиб таъмирланиши қандай ҳал этилади?

Мавзуга оид