Германия Беларус мухолифатига 20 млн евродан ортиқ пул ажратди
Ташқи ишлар вазири Ҳайко Мааснинг билдиришича, ГФР ҳукумати Беларус мухолифатини қўллаб-қувватлаш дастурини тайёрлади.
Германия ҳукумати Беларусдаги мухолифатни қўллаб-қувватлаш дастури учун 21 млн еврога яқин маблағ ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири “Беларус билан бирдамлик” онлайн-анжуманида маълум қилди.
"Ишончингиз комил бўлсин: Германия ва ЕИ сиз томонда. Биз Лукашенко ва унинг режимига қарши санкциялар киритдик. Ва биз миқдори 21 миллион еврогача бўлган "Беларус фуқаролик жамияти” ҳаракатлар режасини ишлаб чиқдик", – деди Маас Беларус мухолифати тарафдорларига мурожаат қиларкан.
Унинг қўшимча қилишича, намойишларда қатнашгани учун мактаб ва университетлардан чиқариб юборилган талабаларга стипендиялар таклиф этилади. Шунингдек, мустақил оммавий ахборот воситалари қўллаб-қувватланади.
Аввалроқ ОАВ Германия ҳукумати таъқиб қилинаётган беларуслик мухолифатчилар учун виза олишни соддалаштирмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
13:50 / 21.09.2024
Литвалик юрист Беларус фойдасига жосуслик қилгани учун 9 йилга қамалди
12:50 / 11.09.2024
Латвия Беларус билан чегара назоратининг кучайтирилган режимини узайтирди
02:34 / 11.09.2024
Латвия Беларус рақамларига эга енгил автомобилларни мамлакатдан чиқариб юборишни буюрди
23:21 / 09.09.2024