«Энди улар аввалги ОАВ эмас» — Танзила Норбоева оммавий ахборот воситалари ҳақида
«Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивали очилиш маросимида сўзга чиққан Сенат раиси Танзила Норбоева оммавий ахборот воситалари фаолиятига тўхталди.
«Оммавий ахборот воситалари ҳам фуқаролик жамияти институтларининг катта бир таркибий бўғини, йўналиши. Улар бугунги кунда кечаги оммавий ахборот воситалари эмас.
Албатта, вақти-вақти билан уларга қандайдир тўсиқлар ёки улар билан боғлиқ муаммоли масалалар вужудга келиб қолиши мумкин, лекин давлат раҳбарининг юксак сиёсий иродаси – фуқаролик жамияти институтларининг энг асосий бўлимларидан бўлмиш ОАВга кенг йўл очиб беришдир.
[…] Бугунги кунда фуқаролик жамияти институтлари, ОAВ аввалгидай давлат идоралари олдида тортиниб туриш, қўрқиш ҳиссиётидан мутлақо халос бўлган. Бугун улар бемaлол ўз фикрлари, мавжуд муаммоларини раҳбарларга, парламентга, давлат раҳбарига айтиш имкониятига эга бўлдилар.
Умуман олганда, фуқаролик жамияти институтлари халқ ва жамият ўртасида мустаҳкам кўприк бўлиб шаклланяпти», – деди Сенат раиси.
Танзила Норбоеванинг фикрича, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир қонун ҳужжатларини замон талабларига мослаштириш керак. Ўзбекистонда ННТлар сони 9 мингдан ортган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам яхши ишлай олмаяпти.
«Кимгадир шароит етишмайди, кимдир бошқа омиллар сабабли жамиятда ўз жойини топа олмаяпти. Аммо ўйлаб қарасак, ННТлар бугунги кунда ҳам иқтисодий соҳада, ҳам аҳоли бандлиги, саломатлиги, аёллар, болалар, ёшлар, экология масалалари, умуман олганда, ҳамма соҳаларда фаолият кўрсатяпти.
Уларга ўз ўринларини топиши учун, ривожланишлари учун ҳали жуда кўп ёрдам беришимиз керак», – деди у.
Мавзуга оид
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси делегациясини қабул қилди
15:55 / 24.10.2024