Жамият | 20:18 / 08.02.2021
6174
2 дақиқада ўқилади

Туман миқёсидаги давлат ташкилотларининг юридик хизматлари тугатилади

2021 йилги давлат дастурига биноан, туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари штат бирликлари ҳисобидан юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, давлат дастурига кўра, юридик хизмат сифатини оптималлаштириш мақсадида 2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги тартиблар жорий этилади:

  • юридик хизмат кўрсатиш марказларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланади;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи «E-huquqshunos» электрон тизими босқичма-босқич ташкил этилади;
  • юридик хизмат кўрсатиш марказлари ходимларини рағбатлантириш тартиби жорий этилади;
  • юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш учун бино ва моддий техника ресурсларига маблағларни тегишли маҳаллий бюджет, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади;
  • юридик хизмат кўрсатиш марказларини малакали кадрлар билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори асосида Наманган шаҳри, Қарши тумани ҳамда Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилиши хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид