Иқтисодиёт | 10:41 / 09.02.2021
4638
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 2020 йилда 7,1 минг тонна лимон экспорт қилди

Ўзбекистон 2020 йилда қиймати 8,6 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 7,1 минг тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берган.

2020 йил мобайнида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 3,4 минг тонна;
  • Қозоғистон – 2,1 минг тонна;
  • Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
  • Афғонистон – 87,7 тонна;
  • Украина – 20,6 тонна.

Ҳудудлар кесимида энг кўп лимон Андижон (500,3 тонна), Хоразм (414,8 тонна) ва Сурхондарё (392,5 тонна) вилоятларидан экспорт қилинган. Мос равишда энг кам лимон экспорти Наманган (минг тонна), Тошкент (1,3 тонна) ва Фарғона (2 тонна) вилоятларига тўғри келган.

Аввалроқ, 2020 йилнинг январ-декабр ойлари давомида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида умумий қиймати 260,3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилгани ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ўсиш кузатилгани ҳақида маълумот берилган.

Мавзуга оид