Жаҳон | 21:15 / 18.02.2021
7972
2 дақиқада ўқилади

Хитой билан савдо уруши АҚШга триллион доллардан ортиқроққа тушиши мумкин

Экспертларнинг фикрича, Америка корхоналарининг Хитой бозоридан кетиши АҚШнинг глобал етакчилигига нисбатан жиддий оқибатлар келтириб чиқаради.

Фото: AP Photo / Charles Dharapak

Агарда Оқ уй Хитой билан савдо урушини давом эттирадиган бўлса, Америка иқтисодиёти ўн йил ичида бир триллион доллардан ортиқ маблағни йўқотишини мумкин. Бу ҳақда савдо палатаси ҳисоботида айтилмоқда, деб ёзади CNBC.

Хитой маҳсулотларига божнинг 25 фоизга оширилиши АҚШга йилига 190 миллиард долларга тушиши мумкин. Хитойга тўғридан тўғри инвестицияларнинг қисқариши АҚШ ЯИМнинг 500 миллиард доллар йўқотишига олиб келади, дейилади ҳисоботда. Америкалик инвесторлар йилига 25 миллиард доллардан маҳрум бўлади.

Экспертларнинг фикрича, Америка корхоналарининг Хитой бозоридан кетиши АҚШнинг глобал етакчилигига нисбатан жиддий оқибатлар келтириб чиқаради. Америка компаниялари глобал рақобатбардошликни йўқотиши мумкин.

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши 2017 йилда, Вашингтон Хитойнинг қатор маҳсулотларига бож тўловларини оширганидан сўнг бошланганди. 2020 йил бошида томонлар сулҳнинг «биринчи босқичи» тўғрисида келишув имзолади, аммо келишув тўлиқ амалга ошишига коронавирус пандемияси халақит берди.

Феврал бошларида АҚШ президенти Жо Байден Хитой билан савдо уруши олиб бормаслигини, бунинг ўрнига халқаро қоидалар доирасида рақобатлашишини маълум қилди

Мавзуга оид