Ўзбекистон | 15:26 / 18.02.2021
5339
1 дақиқада ўқилади

«Худди ЙҲХ ходимларидаги каби»: Экоинспекторлар планшетлар билан таъминланади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Исломбек Боқижонов 17 феврал кунги матбуот анжуманида Экологик полиция ташкил этилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Биз ҳозир Тошкент шаҳрида Экопатрул тизимини жорий этяпмиз. Чамаси 10 кунларда биз уни йўлга қўямиз.

ЙХҲ ходимлари фоторадар, планшетлар каби техникалардан фойдаланяпти, яъни уларда ҳуқуқбузарликни жойида аниқлаб, жойида жарима қўллаш механизми бор. Шундай механизмни биз ҳам жорий этмоқчимиз.

Экополиция деганда... бизда Экология инспекцияси бор. Республика бўйича 1700дан ортиқ экологик инспекторлар фаолият юритади. Уларни планшетлар билан таъминлаяпмиз. 17 миллиард сўмдан зиёдроқ суммага планшетлар олиняпти. Бунга босқичма-босқич ўтамиз.

Тадбиркорнинг фаолиятига аралашиш масаласига келсак, бизда экопатрулларни ташкил қилган ҳолда бунга ҳуқуқимиз бор. 24 соат давомида бунга тўсқинлик бўлмайди. Шу орқали аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли тартибда иш кўришимиз мумкин», – деди Исломбек Боқижонов.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид