Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академияси талабалари Шотландияда таълим олиши мумкин
Шотландиянинг Глазго университети ҳамда Тошкент тиббиёт академияси билан узоқ муддатли ҳамкорлик асосида талабалар алмашинуви йўлга қўйилади.
Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати хабар беришича, 18 феврал куни Шотландиянинг Глазго университети ҳамда Тошкент тиббиёт академияси билан узоқ муддатли ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Белгиланган шартномага кўра вирусология, иммунология, хирургия, стоматология, суд тиббиёти, ҳамширалик, болалар саломатлиги ва бошқа соҳаларда ўзбек мутахассисларини тайёрлашга кўмаклашиш, тиббиёт соҳасида қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқиш ва илмий ишлар олиб боришда икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади.
Мазкур музокара Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилди. Онлайн платформадаги музокараларда Британия томонидан Глазго университети проректори Р.Сэндисон, Евроосиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик ишлари декани, тиббий таълим мактаби профессори М.Боланд ҳамда молекуляр иммунология профессори У.Кашли иштирок этишди.

Эндиликда бу икки таълим муассасаси ўртасида талабалар алмашинуви, «икки диплом» дастури, Глазго университетининг дипломини ҳамкор университетда жорий этилгани, ўзаро дипломларни тан олиш ва ҳамкорликда илмий ишлар олиб бориш йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Глазго университетининг тиббиёт мактаби Буюк Британия тиббиёт университетлари ичида 1-ўринни эгаллайди.
Мавзуга оид
20:49 / 07.05.2025
Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидаги таълимни расво деб атади. Вазирлик рад этди
10:53 / 30.03.2025
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
11:05 / 11.01.2025
Узоқ Шотландия оролини бошқарадиган “менежер” қидирилмоқда. Ҳудудда одамлар йўқ, фақат денгиз қушлари бор
22:19 / 09.11.2024