Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада «MAN» ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди, қурбонлар бор
Жорий йилнинг 21 февраль куни соат 06:40ларда фуқаро С.А. Ёзёвон тумани Янгибўстон маҳалласи ҳудудида “MAN Trailer” русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб ухлаб қолган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у рул бошқарувини йўқотиб, автомашинани чап томонга буриб юбориши туфайли ўзи билан бир йўналишда орқа томонида ҳаракатланиб келаётган, У.И. бошқарувидаги “Nexia-2” автомашинасининг йўлига кўндаланг туриб қолиб тўқнашиб кетган. Оқибатда “Nexia-2” автомашинасидаги йўловчилар - Қ.М. ва вояга етмаган К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Бундан ташқари, “Nexia-2” автомашинаси йўловчиси Т.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.


Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024