Жамият | 15:31 / 26.02.2021
1903
2 дақиқада ўқилади

Март ойида Тошкентда ёшларга оид кенг миқёсдаги тадбир ўтказилади

Келаётган баҳор Тошкентда ёшларга оид кенг миқёсдаги ҳаракат билан бошланади. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ғояси доирасида старт оладиган ҳаракат пойтахт ёшларини кенг қамраб олишга хизмат қилади.

Тадбир ташкилотчиси бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлиги ёшларнинг бу ҳаракатини қўллаб-қувватлаш мақсадида 37,5 минг квадрат метр ҳудудда махсус декорациялардан иборат шаҳар ичидаги шаҳар барпо этилишини маълум қилган.

Ташкилотчилар йигит ва қизлар учун турфа учрашувлар, танловлар, ижодий кечалар ва спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилганини маълум қилишган.

  • Беш ташаббус – бу санъат ва маданият, спорт, ахборот технологиялари, китобхонлик соҳаларида иқтидорли ёшларни кашф қилиш, шунингдек, ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва тадбиркорликни ривожлантириш.

Кенг миқёсдаги тадбирда қатнашган иштирокчилар Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор бўлиш билан биргаликда ўзларини намоён этиш, ижодий ва спортдаги ютуқларини кўрсатиш, интеллектуал рингда баҳсга киришиш имконига эга бўлишади.

Бу тадбир Тошкентдаги ёшларнинг маданий ва спорт ҳаёти ёрқин ва ранг-баранг бўлишига хизмат қилади. Бу тадбир аудитория қамрови, мавзуси ва таклиф қилинган меҳмонлар нуқтайи назаридан ягона бўлиши кутилмоқда.

Ёшлар майдончаси барча соҳа мутахассисларини бирлаштиради ва бу профессионал соҳада алоқаларни яхшилаш ҳамда бугунги муҳокамалар кун тартибида бўлган энг долзарб мавзулар юзасидан фикр алмашиш учун зўр имконият бўлиши кўзда тутилмоқда.

9 март куни иштирокчиларни рўйхатга олиш бошланади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид