Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади
Илҳом Алиевнинг сўзларига кўра, аэропорт хориждан келадиган юкларни қабул қилиш ҳамда қўшни давлатлар фуқароларининг Шуша шаҳрига осон етиб боришларига имконият яратади.
Боку Тоғли Қорабоғдаги Фузулий районида халқаро аэропорт қуришга киришди. Бу ҳақда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди.
"Фузулийдаги аэропорт бўйича ишлар бошланди. Аэропорт тез муддатда фойдаланишга топширилади. Барчаси режадагидек кетса, шу йилнинг кузида аэропорт фойдаланишга топширилади", - деди у.
Озарбойжон президентининг қўшимча қилишича, аэропорт хориждан келадиган юкларни қабул қилиш ҳамда қўшни давлатлар фуқароларининг Шуша шаҳрига осон етиб боришларига имконият яратади.
Алиев аэропорт билан бирга, Шуша шаҳрига олиб борадиган иккита автойўл қурилаётганини айтди.
Унинг таъкидлашича, Фузулийдаги аэропорт барча турдаги, жумладан, энг оғир самолётларни ҳам қабул қила олади.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025