Фан-техника | 21:50 / 26.02.2021
6264
1 дақиқада ўқилади

Toyota Японияда келажак шаҳрини қуришни бошлади

Шаҳарда ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг асосий қисмини Toyota ишлаб чиқарган e-Palette электромобиллари ташкил этади.

Фото: Toyota

Toyota Японияда сунъий онг ва робототехника соҳасидаги энг илғор технологиялар жорий этиладиган ақлли шаҳар қурилишини бошлади.

Woven City (Тўқилган шаҳар) деб номланувчи мазкур келажак шаҳри Токиодан 100 километр узоқликда, Фудзи тоғи этагида жойлашади. Унинг майдони 71 гектарни ташкил этади.

Шаҳарда уч турдаги йўл бўлади. Биринчи йўл пиёдалар, иккинчи йўл электр самокатлар ва учинчиси автомобиллар учун мўлжалланган. Шаҳарда ҳаракатланадиган транспорт воситаларининг асосий қисмини Toyota ишлаб чиқарган e-Palette электромобиллари ташкил этади.

Шаҳарда дастлабки босқичда турли ёшдаги 360 нафар киши ҳамда компаниянинг икки мингга яқин ходими ва олимлар оилалари билан истиқомат қилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид