Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия билан "ақлли" шаҳар технологияси бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилади
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия "Ақлли" шаҳарлар алянси раиси Раслан Аҳмад билан учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида "ақлли" шаҳарларни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, Малайзиянинг Путражайя маъмурий шаҳри ва Sunway City шаҳарчаси мисолида муваффақиятли тажрибаларни ўрганиш, ўзаро ташрифлар ва қўшма илмий-амалий тадбирларини уюштириш муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида, Ўзбекистон вакиллари учун "ақлли шаҳар"лар, рақамли трансформация, циркуляр иқтисодиёт, экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув мавзуларда қисқа муддатли ўқув ва малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш, Малайзия "Ақлли" шаҳарлар альянси вакиллари ташрифини ташкил қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Малайзия "Ақлли" шаҳарлар алянси 2018 йилда ташкил этилган. Ташкилот давлат тузилмалари, хусусий компаниялар, инвесторлар, ўрта ва кичик бизнес, илмий-таълим муассасаларини бирлаштиради. "Ақлли" ва барқарор шаҳарларни ривожлантириш йўналишида давлат-хусусий шериклигини йўлга қўйиш, илғор тажриба алмашиш, "ақлли шаҳар" инновацион, технологик ва барқарор ечимлар алмашинувини рағбатлантириш, анжуман ва кўргазмалар ташкил қилиш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025