Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатади
Бундан ташқари, Тўқаев Қозоғистон Қирғизистон қуролли кучларига ҳарбий-техник кўмак беришини маълум қилган.
Қозоғистон Қирғизистон армиясига ёрдам беришга ҳамда ушбу мамлакат халқига инсонпарварлик ёрдами жўнатишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев икки мамлакат раҳбарларининг қўшма брифингида маълум қилди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz.
"Қозоғистон қирғиз халқига инсонпарварлик ёрдами сифатида тиббий ашёлар ва дориларнинг навбатдаги партиясини жўнатишга тайёрлигини тасдиқлади", - дейилади Оқўрда сайтида.
Бундан ташқари, Тўқаев Қозоғистон Қирғизистон қуролли кучларига ҳарбий-техник кўмак беришини маълум қилган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2 март куни Қозоғистонга расмий ташриф билан келган.
Аввалроқ Қозоғистон мудофаа вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистонга беғараз ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш бўйича иккита лойиҳа ишлаб чиққани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025