Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина президенти коронавирусга қарши эмланди
Украина президенти Владимир Зеленский Оксфорд университети ва AstraZeneca компанияси коронавирусга қарши ишлаб чиққан Covishield вакцинаси билан эмланганини маълум қилди. Зеленскийнинг таъкидлашича, у бош қўмондон сифатида ҳарбийлар билан бирга эмланган.
Украина президенти 2020 йил ноябрда коронавирусни бошдан ўтказганди.
“Коронавирусга қарши эмландим. Буни бош қўмондон сифатида аскарларимиз билан бирга олд сафда амалга оширдим. Вакцина бизга яна чекловларсиз яшаш имконини беради”, деб ёзган Зеленский Twitter’да.
23 февралда Украинада Oxford/AstraZeneca вакцинаси рўйхатдан ўтказилган ва 24 февралдан у билан эмлаш бошланган. 2021 йил 1-2-чоракларида Украинага ушбу вакцинадан 2,2-3,7 млн доза етказилади.
Мавзуга оид
14:52 / 21.05.2025
Зеленский: Россия урушни давом эттириш учун вақтни чўзмоқчи
08:24 / 20.05.2025
Зеленский қуролли кучларни Украина ҳудудларидан олиб чиқиш имкониятини рад этди
22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди
22:32 / 18.05.2025