Жамият | 18:29 / 04.03.2021
5834
2 дақиқада ўқилади

«Ўзметкомбинат» АЖ: Режани бажарганларга бонус берилади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 январдаги 9-сонли сайёр йиғилиши баёни ҳамда 2021 йил 9 февралдаги 22-сонли видеоселектор йиғилиши баёнига мувофиқ вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқарув органлари томонидан қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш мақсадли кўрсаткичларининг бажарилишини моддий рағбатлантириш тўғрисида Низом тасдиқланган.

Мазкур Низомга кўра вазирликлар, идоралар, вилоятлар ҳокимликлари, хўжалик бошқарув органлари белгиланган ойлик режани бажарган тақдирда уларга металл парчаларини умумий сотиш ҳажмининг беш фоизи миқдорида пул маблағлари (бонус) тўлаб берилади. Шундан бир фоизи шахсан биринчи раҳбарга (вазирга), қолган тўрт фоизи раҳбар кўрсатмасига мувофиқ масъул ходимларга берилиши белгиланди.  

Шунингдек, вазирлик, идора, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари таркибига ҳуқуқий асосда кирувчи корхона ва ташкилотлар томонидан белгиланган қора металл парчалари ва чиқиндиларини йиғиб топшириш ойлик режаси орттириб бажарилганда, орттириб бажарган ҳажмига нисбатан 10 фоиздан 50 фоизгача қора металл парчалари ва чиқиндиларининг нархига устама шакллантирилади.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига асосан «Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лом ва қора металлар чиқиндиларини (харид қилиш) тайёрлаш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади.

«Ўзметкомбинат» АЖ матбуот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид