Ўзбекистон | 22:21 / 17.10.2024
7627
2 дақиқада ўқилади

«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди

Дилшод Аҳмедов «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ янги раҳбари бўлади.

Фото: Ўзметкомбинат

Дилшод Турсунқулович Аҳмедов «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига янги раҳбар қилиб тайинланди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 12 октябр куни комбинат Кузатув кенгаши раиси, бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда Дилшод Аҳмедовнинг бош директор лавозимига тайинлангани эълон қилинган. 2021 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаган Рашид Ҳусанович Пирматов нафақага чиққан.

Яқин орада Аҳмедовнинг тайинланиши «Ўзметкомбинат» кузатув кенгаши ва акциядорлари томонидан ҳам тасдиқланиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Дилшод Аҳмедов 1972 йилда туғилган. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети битирувчиси ҳисобланади. Шунингдек, Москва «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган.

2021 йил январидан «Ўзметкомбинат» аксиядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида, 2024 йил январдан эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

«Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистонда қора металлургиянинг етакчи ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Комбинат йилига 1 миллион тоннадан ортиқ прокат ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мавзуга оид