Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби Лукашенкони Европанинг сўнгги диктатори деб атади
Блинкеннинг сўзларига кўра, АҚШ Мария Колесниковани ҳибсдан зудлик билан озод этишга ҳамда Беларусдаги барча сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга чақиришда давом этади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Беларусь президенти Александр Лукашенкони Европанинг сўнгги диктатори деб атади.
Блинкен давлат департаменти томонидан турли мамлакатлардаги аёлларга мардонавор ҳаракатлари учун бериладиган мукофотларни топшириш маросимида Вашингтон Беларусдаги сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишига эришишда давом этишини билдирди. У телекўприк шаклида ўтказилган маросимда Беларусь мухолифатчиси Мария Колесниковани олқишлади.
"Ўтган йили бўлиб ўтган президент сайлови арафасида у Александр Лукашенко – Европанинг сўнгги диктатори ҳукмронлигига қаршилик қилиш учун бутун мамлакатдаги аёлларни сафарбар қилди", - деди Блинкен.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Колесниковани ҳибсдан зудлик билан озод этишга ҳамда Беларусдаги барча сиёсий маҳбусларни озодликка чиқаришга чақиришда давом этади.
Колесникова 2020 йил сентябрда ҳокимиятни эгаллаб олишга даъват қилишда гумонланиб ҳибсга олинганди. 2021 йил 12 февралда у яна иккита айблов билан – давлат ҳокимиятини конституцияга хилоф тарзда эгаллаш мақсадида фитна уюштириш ва экстремистик тузилма тузиш ҳамда унга бошчилик қилишда айбланди.
Мавзуга оид
20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади
22:19 / 25.04.2025
Лукашенко Полша ва Литвани мигрантлар сабаб хавотирга тушмасликка чақирди
18:00 / 25.03.2025
Дунёнинг ярми Беларусдаги каби диктатурани орзу қилади – Лукашенко
17:25 / 25.03.2025