Жамият | 16:00 / 08.03.2021
4656
1 дақиқада ўқилади

Artel компанияси Ўзбекистон аёлларини Халқаро хотин-қизлар куни билан табриклайди

Artel компанияси юртимизнинг нафис аёлларини гўзаллик айёми – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этади.

Фото: Artel

Баҳор фасли кириб келган бўлса-да, унинг ҳақиқий гўзаллиги ва латофати айнан Халқаро хотин-қизлар кунида намоён бўлади ва авжига чиқади.

Қалблари меҳр-муҳаббат, эзгулик ва нурга тўла, гўзал, нафис ва фидойи аёлларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ўзбекистонликлар учун буюк қадрият, чиройли анъанадир. Мунис аёллар, дилбар қизлар! Сиз ҳаётимиз мазмунга тўла ва гўзал, юртимиз обод бўлишининг асосий сабабчисисиз.  

Artel корхонаси қадрли аёлларимизни Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этади. Муҳтарам аёллар, Artel сизга бахт-саодат, соғлик-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайди. Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик ҳисси, нур ва шодлик, меҳр-муҳаббат ҳеч қачон аримасин. Байрамингиз муборак.

Artel компанияси

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид