Жаҳон | 18:37 / 09.03.2021
6091
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Хитой Ойда станция қуриш тўғрисида келишув имзолади

Февралда Хитойнинг "Тянвэн-1" зонди Марс орбитасига чиққанди.

Фото: Getty Images

Россия ва Хитой Ойда халқаро тадқиқот станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда «Роскосмос» хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, меморандум видеоконференция режимида «Роскосмос» бош директори Дмитрий Рогозин ва Хитой миллий космик корпорацияси раҳбари Чжан Кэцзян томонидан имзоланган.

Россия ва Хитой ушбу лойиҳа доирасида ой станциясини қуриш режасини ишлаб чиқади. Шунингдек, станцияни қуриш лойиҳасини режалаштириш, ишлаб чиқиш, амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилади.

Февралда Хитойнинг "Тянвэн-1" зонди Марс орбитасига чиққанди.

Хитой миссиясининг мақсади – Марсда ҳаёт изларини топиш ҳамда унинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши учун имкониятларни ўрганиш. Марсоход уч ой давомида сайёрани ўрганади, суратга олади ва Марс харитасини тузишга ёрдам беради. 

 Хитой илгари ҳам Марсни забт этишга уриниб кўрганди. 2011 йилда Россия билан ҳамкорликда амалга оширилган парвоз муваффақиятсиз стартдан кейин тўхтатилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид