Ўзбекистон | 07:59 / 11.03.2021
5697
1 дақиқада ўқилади

Андижонда фуқароларга ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилингани фош этилди

Жалақудуқ туманида 50 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари талон-торож қилингани фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилояти Жалақудуқ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув давомида “Х.b.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари ва Жалақудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари олдиндан тил бириктириб, тумандаги 50 нафар кам таъминланган ва ишсиз фуқаролар номига субсидия маблағлари ажратиш орқали “Х.b.” кооперативига 111,5 млн сўм ўтказиб, амалда фуқароларга ҳеч қандай маҳсулот етказмасдан ёки хизмат кўрсатмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид