Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Бразилиядаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирди
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда бир кун ичида 2300га яқин киши коронавирус оқибатида вафот этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бразилияда коронавирус билан боғлиқ ўлимлар сони ўсишидан хавотир билдирди.
"Бразилияга жиддий тусдаги ижтимоий чоралар зарур. Ҳукумат мамлакатдаги вазият, қандай чоралар кўрилиши ҳақида аниқ маълумот бериши даркор. Жараён аҳолини жалб этган ҳолда бутун соғлиқни сақлаш тизимини қамраб олиши лозим", дейилади ЖССТ томонидан.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда бир кун ичида 2300га яқин киши коронавирус оқибатида вафот этган. Бразилия ҳукумати коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида Россиянинг "Спутник V" вакцинасини сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Мамлакатга апрелдан бошлаб . 10 миллион доза вакцина келтирилади.
Бразилияда коронавирус юқтирганлар сони 22 миллиондан ошган, 270 мингдан ортиқ киши касалликдан вафот этган. Ушбу кўрсаткичлар бўйича мамлакат дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.
Аммо Бразилия президенти Жаир Болсонару вазият жиддийлигини инкор этиб келмоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025