Жаҳон | 19:35 / 15.03.2021
13773
2 дақиқада ўқилади

2021 йилги «Оскар» мукофотига номзодлар маълум бўлди

93-«Оскар» мукофотини топшириш маросими 25 апрелда бўлиб ўтади.

Фото: Reuters

2021 йилги «Оскар» мукофотига номзод фильм ва актёрлар номи эълон қилинди.

Режиссёр Хлоя Чжаонинг «Кўчманчилар ери», Флориан Зеллернинг «Ота», Дэвид Финчернинг «Манк», Шаки Кингнинг «Иуда ва қора мессия», Ли Айзек Чуннинг «Минари», Эмиралд Феннелнинг «Умид берувчи қиз», Дариус Мардернинг «Металл товуши», Аарон Соркиннинг «Чикаго еттилиги устидан суд» фильмлари «Энг яхши фильм» йўналишида номзод деб кўрсатилди.

Энг яхши режиссёрлик иши учун Хлоя Чжао, Эмиралд Феннел, Томас Винтерберг, Дэвид Финчер ва Ли Айзек Чун даъвогарлик қилади.

 Энг яхши эркак роли учун мукофотга Энтони Хопкинс («Ота»), Риз Аҳмад («Металл товуши»), Гари Олдман («Манк»), Стивен Eн («Минари») ҳамда ўлимидан сўнг Чедвик Боузман «Ма Рейни: блюз онаси» фильми учун номзод этиб кўрсатилди.

«Энг яхши актриса» номига даъвогарлар рўйхатидан Фрэнсис Макдорманд, Ванесса Кирби, Кэри Маллиган, Виола Дэвис ва Андра Дэй жой олди.

93-«Оскар» мукофотини топшириш маросими 25 апрелда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид