АҚШ санкциялари тўхтатилганидан сўнг Xiaomi асосчисининг бойлиги 1,4 млрд долларга кўпайди
Миллиардернинг бойлиги компания акциялари нархи қимматлашиши ҳисобига ошди.
Xiaomi компанияси асосчиси ва бош директори Лэй Цзюннинг бойлиги миқдори 1,4 млрд долларга кўпайиб, 23 млрд долларга етди. Бу ҳақда Forbes Real-Time рейтингида маълум қилинди.
Миллиардернинг бойлиги компания акциялари нархи қимматлашиши ҳисобига ошди. Душанба куни Ҳонгконг биржасида Xiaomi акциялари нархи 12 фоизга ўсиб, бир донаси нархи 24,35 ҳонгконг долларини (3,14 доллар) ташкил этди.
Акциялар Xiaomi Америка суди орқали АҚШ ҳукуматининг қора рўйхатидан чиқарилишга эришгани боис қимматлашди.
Январь ойида Пентагон Xiaomi ва Хитойнинг яна саккизта компаниясини қора рўйхатга киритганди. АҚШнинг фикрича, бу компаниялар Хитой махсус хизматлари ва ҳарбий-саноат мажмуаси билан ҳамкорлик қилади. Шу сабабли бу компанияларга АҚШ инвестициялари киритилиши тақиқланган, америкалик инвесторлар мазкур рўйхатдан ўрин олган компаниялардаги активларидан 11 ноябрга қадар халос бўлиши керак эди.
Шундан сўнг Xiaomi Пентагон ва АҚШ молия вазирлигини судга берди. Xiaomi ўз шикоят аризасида Пентагоннинг қора рўйхатига киритилишини конституцияга зид деб атаган ва унинг бекор қилинишини талаб қилганди.
12 март куни АҚШ округ судьяси Рудолф Контрерас Пентагоннинг Xiaomi миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини асоссиз деб топди.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:55 / 28.03.2024
2,78 сонияда 100 км тезлик, кутилганидан арзон нарх: Xiaomi илк электромобилини тақдим этди
23:31 / 16.01.2024