Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда Хитой вакцинаси билан эмлаш бошланди
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневичнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари, педагоглар ва ижтимоий хизматлар ходимлари эмланади.
Беларусда Хитойнинг Sinopharm компанияси ишлаб чиққан Vero Cell коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаш бошланди. Бу ҳақда Беларусь соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, вакцина икки ҳафтага яқин лаборатор назоратдан ўтказилган. Экспертлар ушбу жараёнда унинг юқори сифати ва хавфсизлигига ишонч ҳосил қилган.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Пиневичнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши биринчи бўлиб тиббиёт ходимлари, педагоглар ва ижтимоий хизматлар ходимлари эмланади.
«Мутахассислар вакцинани мамлакатимизда маҳаллийлаштириш масаласини муҳокама қилмоқда», — деди Пиневич.
Аввалроқ Беларусь ўз вакцинасини ишлаб чиқаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди
16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
16:51 / 25.11.2024