Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги шаҳарда эгасиз уйлар 1 евродан сотувга қўйилди
Кўчмас мулкни таъмирлаш ишлари харид қилинганидан уч ойдан кечикмай бошланиши ва уч йил давомида якунланиши шарт.
Италиянинг Лауренцана шаҳрида ташландиқ уйлар 1 евродан сотувга қўйилди. Бунда бошқа шаҳарлардагидан фарқли ўлароқ, уй сотиб олганлар суғурта депозити тўлаши шарт эмас, деб ёзади CNN travel.
Одатда, бундай мулкни сотиб олганда икки-беш минг евро миқдорида бадал тўлаш талаб қилинади. Мулкни сотиб олган шахс таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажарганидан кейин маблағ қайтариб берилади. Лауренцана ҳокимияти одамларга уйга ортиқча харажатларсиз эга бўлишларида ёрдам бермоқчилигини билдирди.
Шунингдек, ушбу ҳудудда солиқ миқдори пастлиги ҳисобга олиниб, ҳужжатларни расмийлаштириш учун йиғим миқдори ҳам 2000 евродан 300 еврога туширилди.
Кўчмас мулкни таъмирлаш ишлари харид қилинганидан уч ойдан кечикмай бошланиши ва уч йил давомида якунланиши шарт.
Ҳозирда Лауренцана марказида майдони 40дан 150 квадрат метргача бўлган 10та уй сотувга қўйилган. Шу билан бирга, таъмирга муҳтож ва янги эгаларини кутаётган яна 40та уй бор. Маълум қилинишича, харидор уйни дастлабки ҳолатига келтириш учун камида 20 минг евро сарфлашга тайёр бўлиши лозим.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
15:50 / 19.05.2025