Коронавируснинг “яхши” симптоми маълум қилинди
Испаниялик олимлар гуруҳи коронавирусга чалинганларда ҳид сезиш қобилиятининг йўқолишини “яхши” симптом деб аташди. Уларнинг таъкидлашича, бу вирусга организмнинг кучли иммун жавобидан дарак беради.
Infection нашрида чоп этилган тадқиқотда айтилишича, олимлар коронавирусга чалинган 5868 кишининг маълумотларини ўрганиб чиқишган. Улар орасида 12,4 фоиз аёлларда ва 8,67 фоиз эркакларда ҳид ва таъм сезиш йўқолгани қайд қилинган. Шу билан бирга, вируснинг бу белгиси 65 ёшдан кичикларда кўпроқ кузатилган.
Олимлар бундай белгилар организмнинг вирусга кучли иммун жавобидан дарак беришини аниқлашган. Бу эса коронавирусга чалинганда беморларнинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган цитокин бўрони ривожланиши хавфини камайтиради.
Мутахассисларнинг хулоса қилишича, ҳид сезишнинг йўқолиши беморнинг касалликни енгилроқ ва тезроқ ўтказишга имкониятлари юқорилигидан дарак беради.
“Ҳид сезишнинг йўқолиши коронавирус диагностикаси учун муҳим аҳамиятга эга. У, шунингдек, беморларни таснифлашда ва даволаш бўйича қарорлар қабул қилишда ҳам аҳамият касб этиши мумкин”, деб айтилган тадқиқотда.
Мавзуга оид
17:34 / 18.11.2024
Хитой Ой тупроғидан ясалган ғиштлар ёрдамида у ерда база қурмоқчи
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024