Ўзбекистон | 13:32 / 16.03.2021
2272
1 дақиқада ўқилади

Навоий шаҳридаги марказий кўчанинг бир қисми 3 кунга ёпилмоқда

Навоий шаҳридаги Ислом Каримов шоҳкўчасининг Меъморлар кўчасидан Толстой кўчасигача бўлган қисми 19, 20, 21 март кунлари автомобиль ҳаракати учун вақтинчалик ёпилмоқда. 

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, марказий кўчанинг мазкур қисмидаги ҳудудларда оммавий сайиллар ўтказилади.

Хусусан, Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи, Ёшлар хиёбони, «Сўғдиёна» спорт мажмуаси ва «Фарҳод» маданият саройи ҳудудларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан оммавий сайиллар ташкиллаштирилади.

Мавзуга оид