Жаҳон | 17:27 / 18.03.2021
68131
1 дақиқада ўқилади

«Ким нима деган бўлса, ўзи шунақа». Путин Байденнинг сўзларига жавоб қайтарди

Россия президенти бу гапни «киноя ва ҳазилсиз» гапираётганини айтди.

Фото: Видеодан кадр

Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Жо Байденнинг сўзларига «ким нима деган бўлса, ўзи шунақа», деб жавоб қайтарди.

Путиннинг сўзларига кўра, болалар орасида тарқалган бу ибора чуқур маънога эга.

«Биз доим бошқаларда ўз хусусиятларимизни кўрамиз. Бошқаларнинг ҳаракатларини шундан келиб чиқиб баҳолаймиз», — деди у.

Россия президенти АҚШ президентига саломатлик тилашини қўшимча қилди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Жо Байденнинг Владимир Путин ҳақидаги сўзларига «жуда ёмон» деб изоҳ берганди.

Аввалроқ Жо Байден АВС телеканалига интервью берар экан, «Путинни қотил деб ўйлайсизми?» деган саволга «Ҳа» деб жавоб қайтарганди.

Мавзуга оид