Ўзбекистон | 07:48 / 20.03.2021
36584
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда ЙҲХБ ходими махсус хизмат автомобилида ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 19 март куни соат 16:00ларда, Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани ҳудудидан ўтган 4R-100 автомобиль йўлининг 97-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, Қизириқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходими У.Кенжаев "Ласетти" русумли махсус хизмат автомобилида бошқарувни йўқотган ҳамда йўлдан чиқиб кетиб, пастликка тушиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бандихон тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид