Ўзбекистон | 18:03 / 20.03.2021
4643
1 дақиқада ўқилади

Хорижлик мухлислар Токиодаги Олимпия ўйинларига қўйилмаслиги аниқ бўлди

Коронавирус пандемияси туфайли Токио-2021 Олимпиада ўйинларига хорижлик мухлислар киритилмаслиги ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда турнир ташкилий қўмитаси бугун, 20 март куни куни хабар берди.

Фото: AP

Бундай қарор беш томонлама ўтказилган мажлисда бир овоздан қабул қилинган. Мажлисда, жумладан, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Токио мэри Юрико Коике ҳам қатнашган.

Хорижлик мухлисларнинг Олимпиада ва Паралимпия мусобақаларига сотиб олган билетларининг пул қайтариб берилади, дейилади хабарда.

«Бу жуда ҳам афсусланарли ҳолат», дея изоҳ берган Коике.

2020 йилда бўлиб ўтиши керак бўлган Токио-2020 Олимпиадаси коронавирус пандемияси туфайли қолдирилганди. Ўйинлар 2021 йил 23 июлидан 8 августига қадар ўтказилиши мўлжалланган.

Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказилиши режаланган.

Японияда ўтказилган сўровномалар аҳолининг аксар қисми хорижлик мухлисларнинг мамлакат ҳудудига кириши ва пандемиянинг учинчи тўлқини бошланиб кетишидан хавотирда эканини кўрсатган.

Мавзуга оид