Ўзбекистон | 10:29 / 23.03.2021
2046
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда қизини кўрсатмагани учун эр хотинини пичоқлади

Термиз шаҳрида қизини кўрсатмагани учун эр хотинини пичоқлаб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, воқеа 14 март куни соат 19:30лар атрофида Термиз шаҳридаги Паттакесар-2 маҳалласида содир бўлган. Шаҳарнинг Боғишамол маҳалласида яшовчи Х.А. вояга етмаган фарзандини кўриш мақсадида турмуш ўртоғи вақтинча яшаб келаётган Паттакесар-2 маҳалласига борган. Аёл Х.А.га қизи билан кўришишга тўсқинлик қилгани сабабли ўртада жанжал келиб чиққан.

Оқибатда эркак ошхона пичоғи билан А.Г.нинг чап бел биқин соҳасига бир маротаба пичоқ уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид