Дунёдаги энг катта картина 62 млн долларга сотилди
Британиялик рассом Саша Жафри чизган расм 1,5 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди – бу тўртта баскетбол майдони билан тенг.
Дубайда ўтказилган кимошди савдосида "Инсониятнинг саёҳати" деб номланган дунёдаги энг катта картина 62 млн долларга сотилди.
Британиялик рассом Саша Жафри чизган расм 1,5 минг квадрат метрдан ортиқ майдонни эгаллайди – бу тўртта баскетбол майдони билан тенг.
Картина 70 қисмдан иборат. Уни дастлаб қисмлаб сотиш режалаштирилганди. Аммо Дубайда яшовчи ва криптовалютага ихтисослашган компания эгаси бўлган Андре Абдун картинани бутунича сотиб олди.
"Инсониятнинг саёҳати" картинаси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. Жафри суратни чизишни ўтган йил сентябрида якунлаган. Картина 140 мамлакатда яшовчи болаларнинг интернет орқали рассомга жўнатган ижод намуналарига асосланган.
Мавзуга оид
01:13 / 21.11.2024
Белгиялик рассомнинг «Ёруғлик империяси» туркумига кирувчи картинаси 121,2 млн долларга сотилди
21:40 / 27.09.2024
Ван Гогнинг «Кунгабоқарлар»ига шўрва сепган фаоллар озодликдан маҳрум этилди
22:29 / 10.09.2024
АҚШда чордоқдан топилган портрет 1,4 млн долларга сотилди
14:08 / 19.10.2019