Ўзбекистон | 19:04 / 24.03.2021
1968
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. 

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахс жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати томонидан тайёрланган репортажда сўз боради.

Маълум бўлишича, Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаролардан келгусида сотиш мақсадида яшириб қўйилган 3 килограмм 14 грамм гашиш гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинган. Аниқланишича, гиёҳванд моддалар Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида яшовчи шахсдан 15 минг долларга сотиб олинган. Гиёҳвандлик воситаси контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келинган.

Шунингдек, репортажда ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид