Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада коронавирус қурбонлари хотирасига сукут сақлаш акцияси ўтказилади
24 март куни Европанинг 200та шаҳрида коронавирус пандемияси қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш акцияси ўтказилади. DW.com’нинг хабар беришича, хотира тадбири туш пайтига белгиланган.
Ушбу тадбирнинг ўтказилиши ташаббусини Европа шаҳарлари уюшмаси Eurocities билдирган.
Европанинг кўплаб давлатларида коронавирус қурбонлари хотирасига миллий тадбирлар бўлиб ўтган. Жумладан, бундай акциялар Италия, Испания, Чехия, Британия, Польша ва Швейцарияда ўтказилган.
Таъкидланишича, 24 март кунига белгиланган рамзий сукут сақлашдан нафақат Европани, балки бутун дунёни бирлаштириш мақсад қилинган. Eurocities президенти Дарио Нарделланинг айтишича, ушбу акция қурбонлар хотирасини ёд этиш учунгина бағишланган ва ундан ўзаро айбловлар ҳамда сиёсий шиорлар учун фойдаланмаслик керак.
ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, айни вақтда Европада коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 43 млнтага етган, вирус қурбонлари сони эса миллионга яқинлашмоқда.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
23:08 / 06.05.2025