Ўзбекистон | 09:48 / 25.03.2021
22640
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқдаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг бир қисми чўкди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган, "Амирсой" дам олиш масканига олиб борувчи йўл 3-километри, 19-20-пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда ФВВ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида тезкор чоралар кўрилмоқда.

Транспорт воситалари ҳаракати ушбу автомобиль йўлида вақтинча тўхтатилди. 

Шу сабабли, дам олишга борувчилар туман ҳудудидан ўтган 4R-6 "Тошкент-Чимён" автомобиль йўлининг 72-километрида ортга қайтарилмоқда.

“Йўл созлаш ишлари амалга оширилиб, ҳаракат тикланганидан сўнг қўшимча маълумот берилади. Дам олишга боришни режа қилган фуқаролардан вақтинча "Амирсой" томон ҳаракатланмасликларини сўраймиз.  

Барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгиларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид