Ўзбекистон | 21:48 / 25.03.2021
9839
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича йиғилиш ўтказилди

2021 йил 24-25 март кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎзА хабарига кўра, томонларнинг делегацияларига Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғиз Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Тошиев раҳбарлик қилди.

Ушбу йиғилиш 11-12 март кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров ўртасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилганлиги таъкидланди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон – Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма йиғилиш тўғрисидаги баёнот имзоланди.

Йиғилиш очиқлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтди.

Мавзуга оид