Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Катта тезликда ҳаракатланган «Ласетти» бошқарувни йўқотиб, дарахтга бориб урилган. Оқибатда унда йўловчи сифатида кетаётган шахс вафот этган.
ИИВ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2020 йил 18 март куни соат 23:00лар атрофида Қарши шаҳар Алишер Навоий кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб келган «Ласетти» автомашинасининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга бориб урилган.
Оқибатда ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё вилояти филиалига ётқизилган. Хабарда айтилишича, кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан йўловчи вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025
Қарши шаҳрида ўзбек-немис қўшма мактаби ташкил этилади
16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди
16:41 / 14.03.2025