Мозамбикда жангарилар бутун бошли шаҳарни эгаллаб олиш учун ҳужум уюштирди
Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, «деярли бутун шаҳар вайрон бўлган, кўплаб одамлар ҳалок бўлган».
Жангариларнинг Мозамбикдаги Палма шаҳрини ўз назоратлари остига олишга уриниб уюштирган ҳужумлари фонида 180дан ортиқ киши шаҳардаги Amarula меҳмонхонасини тарк эта олмаяпти. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб, AFP агентлиги хабар бермоқда.
Уларнинг маълумот беришича, меҳмонхонада хориж фуқаролари ҳам бор. Ҳужум Мозамбик ҳукумати ва Франциянинг «Total» нефт компанияси «Афунжи» мажмуасида қиймати 23 млрд долларлик ишлар бошлаши ҳақида эълон қилганидан сўнг амалга оширилган.
Гувоҳлардан бирининг сўзларига кўра, «деярли бутун шаҳар вайрон бўлган, кўплаб одамлар ҳалок бўлган».
Маҳаллий аҳоли яқин атрофда жойлашган ўрмонга қочиб кетган, нефт компанияси ходимлари меҳмонхонага яшириниб олган. Ҳарбийлар террорчиларни шаҳардан сиқиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
«Аш-Шабоб» ва «ИШИД Марказий Африка вилояти» террорчилик гуруҳлари Мозамбик ҳудудида ўз давлатларини ташкил этишни мақсад қилган. Маълумотларга кўра, 2,6 мингдан ортиқ киши жангарилар ҳужумлари қурбонига айланган.
Мавзуга оид
09:35 / 30.01.2022
Фото: Африка шарқидаги тропик шторм оқибатлари. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган, юз минглаб кишилар уйсиз қолган
10:43 / 19.10.2021
Дунёда илк давлат зарарли моддалар ҳажмини қисқартира олгани учун пул олди
19:40 / 07.04.2021
Мозамбик президенти Палма шаҳри террорчилардан озод этилганини эълон қилди
20:48 / 31.10.2019