Фан-техника | 11:30 / 28.03.2021
41647
2 дақиқада ўқилади

Қатарда меъморчиликнинг айланувчи мўъжизаси – Eco-Floating Hotel

Қатарда амбиция оламжаҳон бўлган лойиҳани амалга оширишга киришишди – сузиб юрувчи ва айланувчи Eco-Floating Hotel соҳилбўйининг ҳақиқий безаги бўлиши кутилмоқда.

Қатар шиддатли равишда ва ишонч билан сайёрамизнинг асосий сайёҳлик объектлари сафига қўшилиб бормоқда. Пилотсиз бошқариладиган энг замонавий ва энг узун метро (163 км) мамлакат пойтахти Доҳада барпо этилмоқда ва 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бошлангунга қадар тайёр бўлади.

Қатар мўъжизаси деб таърифланаётган келажак шаҳри Лусайл қурилиши тугалланишга яқин ва бутун дунёдан миллионлаб сайёҳларни қабул қилишга тайёр. Қатарнинг янги миллий музейи қурилди ва жаҳонга таниқли француз меъмори Жак Нувель лойиҳаси асосида қурилган иншоот меъморчилик дурдонаси деб тан олинди.

Пойтахт Доҳадаги Ҳамад халқаро аэропорти нисбатан яқин тарих – 2014 йилда очилган бўлишига қарамасдан, тезда 5 юлдузли аэропорт мақомига эга бўлди ва дунёнинг кўплаб ҳаво портларини барча жабҳаларда қувиб ўтяпти.

Сайёҳларни ҳайратлантирувчи бошқа нарса қолмагандек эди гўё. Йўқ – Қатарда яна бир ғаройиб лойиҳа бўлмиш Eco-Floating Hotel айланувчи меҳмонхонани барпо этишмоқда.

Айланувчи экологик мўъжиза

Дунёнинг бўлажак дурдонаси муаллифлари HAADS студияси ходимлари. Экологик сузиб юрувчи меҳмонхонанинг умумий майдони 35 000 квадрат метр бўлиб, 152 номердан иборат бўлади. Иншоот тез айланмайди – унда яшовчиларнинг боши айланиб кетиши мумкин. Отелнинг тўлиқ айланишига 24 соат кетади.

Лойиҳачилар қуёш, шамол ва ёмғир самарали энергиясидан фойдаланишни ваъда беришмоқда. Eco-Floating Hotel’нинг шакли  сирти кўкатлар билан безалган йирик шишали кулчага (пончик) ўхшайди. Уникал меҳмонхона зиёратчиларни ички шаршара ва бошқа ғаройиб функциялар билан хурсанд қилади.

Барча ишлар режадагидек кетса, қурилиш 2025 йилдан эртароқ тугаши ҳам мумкин.

Мавзуга оид