OSON электрон ҳамёнини Visa ва Mastercard орқали тўлдириш йўлга қўйилди
Ўзбекистондаги биринчи электрон пуллар тизими – OSON ўз электрон ҳамёнини Visa ва Mastercard халқаро карталари орқали тўлдиришни йўлга қўйди.
Янги хизмат мижозлар учун OSON тизимидан фойдаланишни бутун дунё бўйлаб янада қулайроқ қилган ҳолда ҳамён тўлдириш географиясини сезиларли даражада кенгайтиради. Бу хориж компанияларига ишлайдиган фрилансерлар учун қулайдир. Иш берувчи ходимининг иш ҳақини унинг OSON ҳамёнига Visa ёки Mastercard орқали ўтказиб бериши мумкин. Пулни ўтказиш жараёни хавфсиз ва реал вақтда амалга оширилади.
– «Ўтган йилда биз мазкур хизматни бизнинг Россиялик ҳамкорларимиз билан ишга туширган эдик. Бироқ, Россия Федерациясининг тегишли идоралари томонидан киритилган чекловлар туфайли OSON ҳамёнини Visa ва Mastercard карталари орқали тўлдириш фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлдик. Хизматни қайтариш бўйича бизга кўплаб талаблар келиб тушди, чунки OSON фойдаланувчиларининг аксарияти чет элда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари» - дейди OSON асосчиси Фарҳод Маҳмудов.
Пул ўтказиш учун нима керак?
Интернет ва OSON иловасига уланган смартфон. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтиши билан, электрон ҳамён автоматик тарзда очилади. Дунёнинг исталган бурчагидан ҳар қандай давлат рақами орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Ҳамённи тўлдириш.
Ҳамённи Uzcard ва HUMO маҳаллий карталари, WebMoney электрон ҳамёни, PAYNET инфокиоскларида нақд пуллар билан, шунингдек, Visa ва Mastercard халқаро карталари билан тўлдириш имкони мавжуд.
Чекловлар борми?
Тўлдириш чеклови сизнинг ҳамёнингизнинг статусига боғлиқ. Ҳамёндан рўйхатдан ўтгандан сўнг, фойдаланувчида бирданига «бошланғич» статусдаги ҳамён очилади. «Асосий» статусини илованинг ўзида идентификациядан ўтган ҳолда олиш мумкин, «профессионал» статусини қўлга киритиш учун эса OSON офисларида идентификациядан ўтиш керак бўлади.
Бошланғич статус – ҳамённи 1.100.000 сўмгача тўлдириш мумкин
Асосий – 54.000.000 сўмгача
Профессионал – 400.000.000 сўмгача
Пул ўтказишнинг энг минимал суммаси 5000 сўмни ташкил этади.
Қулайлиги нимада?
Реквизитлар камлиги – пулни ўтказиш учун шунчаки ҳамён эгасининг рақамини киритиш керак, холос.
Тезкор ўтказма – қабул қилувчининг қаергадир бориши шарт эмас: пуллар ҳамёнга бир неча дақиқа ичида ўтади.
Халқаро карталар орқали транзакцияларни қайта ишлаш бўйича техник ҳамкор – ўзининг OCTO платформаси билан «Ravnaq-bank».
Visa ва Mastercard карталаридан пул ўтказиш учун комиссия қиймати умумий сумманинг 3 фоизини ташкил этади.
Сайт: https://oson.uz
Telegram: https://t.me/osonuz
Facebook: https://www.facebook.com/osonuz
Instagram: https://www.instagram.com/osonuz
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCs5T3pmRHmSTrxdn6u_e51A/featured
LinkedIn: https://www.linkedin.cn/company/osonuzb
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:33 / 05.09.2023
Тўлов ташкилотларига трансчегаравий пул ўтказмалари ва халқаро тўловлар бўйича хизмат кўрсатиш тақиқланди
16:30 / 13.04.2023
Бизнес учун ўйин хизматлари
12:00 / 19.01.2022
UZCARD картаси эгалари диққатига: OSON картадан картага ўтказмалар учун комиссия миқдорини 0,5 фоизгача камайтирди
14:00 / 17.06.2021