Ўзбекистон | 09:13 / 01.04.2021
3160
1 дақиқада ўқилади

Бухорода электромобиль сотиш шохобчаси очилади

31 март куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Малайзиянинг «ALPHA INDERA» компанияси асосчиси Муҳаммад Шукри Осман ҳамда шу ташкилот ижрочи директори Далиа Алкатири бошчилигидаги инвесторларни қабул қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «ALPHA INDERA» компанияси ўз бизнесини примиум класс автомашиналари импорти билан бошлаган. Компания электромобиль савдоси, нефть-газ, туризм ва IT-технологиялари соҳасида ҳам йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Малайзия компанияси вакиллари савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар йўналишлардаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришган.  

Учрашувда ҳамкорликнинг дастлабки босқичи сифатида Бухоро шаҳрида турли русумдаги электромобиллар савдосини ташкил этиш бўйича савдо шохобчаси очиш таклифи маъқулланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид